Ушбу ҳолат РТТЁМ Навоий вилояти филиали масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. ТТЁ станцияга тегишли дори воситалари ҳамда баъзи бир хўжалик буюмларини бошқа бинога кўчириш зарурати бўлганлиги сабабли, Навоий шаҳар тез ёрдам станцияси мудири ва хўжалик бекаси томонидан ўзбошимчалик билан тез тиббий ёрдам автотранспорт воситасидан фойдаланилган. Юқоридаги ҳолат бўйича ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузганлиги ва тез ёрдам автомашинасидан мақсадсиз фойдаланганлиги учун Навоий шаҳар тез ёрдам станцияси мудири О.Бозоров лавозимидан озод этилган, хўжалик бекаси М.Қаршиевага нисбатан қонуний тартибда интизомий жазо чораси қўлланилган.
Жорий йилнинг 25 апрель куни Markaz.24.uz ижтимоий тармоғида Тез ёрдам автомашинасини бузилиб қолганлиги тўғрисида видеоролик чиқарилган эди. Ушбу ҳолат Навоий шаҳар ТТЁ станциясида тунги чақириқдан сўнг автохўжаликка бориб таъмирталаб автомашинани соз ҳолатдаги автомашинага алмаштириш жараёнида бўлган. Таъмирталаб тез ёрдам машинаси 27 апрел куни тўлиқ таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилган.
Ойбек Мўминов, Республика Тез Тиббий Ёрдами Маркази Самарқанд вилояти филиали директори ўринбосари:
— Тиббиёт соҳасида 20 йилдан зиёд вақт хизмат қилиб келмоқдаман. Янгиланаётган Конституциямизда Ўзбекистонда яшаётган барча фуқаролар кафолатланган бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланмоқда. Мен референдумга бефарқ эмасман!