Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ283-сонли қарори ижросига мувофиқ, Бухоро шахар тез тиббий ёрдам биносини таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан ажратилган 88 млн сўм ва ташаббусли бюджет лойиҳасидан ютилган 605 млн сўм маблағ, мақсадли сарф этилиб, бинони мукаммал таъмирлашга, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилди.
Жорий 17 ноябрь куни Бухоро шахар тез тиббий ёрдам биноси кенг жамоатчилик ва соҳа фаоллари иштирокида фойдаланишга топширилди. Капитал таъмирланган мазкур муассасадаги 7 та тез тиббий ёрдам бригадасининг 137 нафар малакали тиббиёт ходимлари, ҳудудда яшовчи 97 минг аҳолидан келиб тушаётган ўртача 180 та чақириққа ўз вақтида, мунтазам ва сифатли тез тиббий хизмат кўрсатиб, тизимни аҳолига янада яқинлаштиради.