Янгиликлар
main
18-24 сентябрь кунлари Самарканд шахрида "KOFIH" семинари бўлиб ўтди.
24.09.2023 213

2023 йил 18-24 сентябрь кунлари   KOFIHнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Самарқанд шахридаги симуляцион марказига тез тиббий ёрдам салоҳиятини ошириш лойиҳаси доирасида  ўтказиладиган тренинг семинарга, Жанубий Кореянинг етакчи шифохоналаридан малакали мутахассислар ташриф буюришди.

Тренинг дастури РТТЁМ Самарқанд шахар бўлими ходимлари учун  KALS, EKG, Taxi/Bradi Кардия ва Симуляция амалиёти бўйича маърузаларни ўз ичига олади. Кореялик мутахассислар томонидан жойларда ташкиллаштирилаётган амалий машғулотлар юқори самарадорликка эришиш  тез тиббий ёрдам ходимларининг билимини оширишга хизмат қилади.

 

Республика тез тиббий ёрдам маркази Матбуот хизмати.