Янгиликлар
main
5 октябрь санасида делегатлар Испания Қироллигининг Оurense шаҳрида жойлашган.
07.10.2023 190

5 октябрь санасида делегатлар Испания Қироллигининг Оurense шаҳрида жойлашган, тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарилиши ва унинг сифати орқали жаҳонда етакчи заводларидан  бири бўлган «Rodrigues Lopez Auto» заводига ташриф буюришди.

Ташриф давомида тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан делегация аъзолари, завод директори жаноб Rodrigez  бошчилигида  таништириб ўтилди. Шунингдек делегатлар учун махсус ташкиллаштирилган, тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларининг афзалликлари ва асбоб-ускуналар ҳамда модернизацияси тўғрисидаги  тренинг семинарида ҳамда фавқулодда автомашиналар учун жихозлар тақдимотида фаол иштирок этишди.