Барчамизга маълумки, юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Шу муносабат билан бугун, 9 ноябрь куни тиббиёт ходимларининг учун байрам тадбири ташкил этилди.
РТТЁМ Жиззах вилояти филиалида фаолият юритаётган шарафли касб эгалари ҳамда нафақадаги соҳа ходимлари иштирок этишди. Тантанали тадбир бошланишида Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Хусейнович Гафуровнинг соҳа ходимларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Нафақадаги фахрий ходимлар номлари тилга олинди. Хуш кайфият улашувчи байрамда ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.