Янгиликлар
main
Қадрли тиббиётимиз ходимлари!
01.01.2024 261

2023 йил тез тиббий ёрдам соҳасида сезиларли ўсиш ва аҳамиятли натижалар билан якунланмоқда.                                       Бунинг замирида албатта сизлардек меҳнатсевар ходимларнинг  фидокорона меҳнати, эзгу интилишлари мужассам.

 Ҳаммамиз эзгу орзу-умидлар билан Янги — 2024 йилга қадам қўйдик. Ўйлайманки, Сиз азизларнинг саъй-ҳаракатларингиз, қўллаб-қувватлашингиз, энг муҳими — юксак ишончингиз билан кириб келаётган Янги йилда ҳам юксак натижаларга эришамиз.        Салоҳиятимизни, куч-ғайратимизни  юрт тинчлиги, аҳоли саломатлиги ва фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилишга сафарбар қиламиз.
     
       Янги — 2024 йилнинг қадами жонажон Ўзбекистонимизга қутлуғ ва баракали келсин!

 Янги йил барчамизга муборак бўлсин!      


Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Хусейнович Гафуров.