Янгиликлар
main
Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тез тиббий ёрдам маркази масъуллари Жиззах шаҳрида бўлиб турибди.
27.12.2023 186

Бу ерда саноқли дақиқалардан сўнг вазирлик ҳамда "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 100 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилади.

 Улар Республика тез тиббий ёрдам марказининг:
📌Бухоро; 
📌Наманган; 
📌Самарқанд; 
📌Фарғона;
📌Тошкент вилояти;
📌Тошкент шаҳри филиалларига мавжуд эҳтиёжга кўра тақсимланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.