Янгиликлар
main
Бугун, 27-сентябр куни Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё филлиаллига янги «Volkswagen Ceddy» автомобилларини бўлиб ўтди.
27.09.2023 183

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ283-сонли қарори ижросига мувофиқ, бугун 27 сентябр куни Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалининг туман, шахар бўлимларига "Folkswagen Сeddy" русумли янги автотранспорт воситаларини тарқатиш учун тадбир ташкиллаштирилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими, бир гуруҳ фаоллар ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси таркибидаги тиббиёт бирлашмаларининг шифокорлари фаол иштирок этишди.                                                                         Ушбу автомашиналар тез тиббий ёрдам жамоаси ишини янада такомиллаштиришга мўлжалланган. Тез тиббий ёрдам хизматига ажратилган замонавий машиналар узоқ йиллар халқимиз манфаатлари учун хизмат қилади.