Янгиликлар
main
Делагация жорий йилнинг 22-29 октябр кунлари Россия федерациясининг шошилинч тиббий ёрдам учун.
05.11.2023 168

Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг худудий филиал вакилларидан иборат делагация жорий йилнинг 22-29 октябр кунлари Россия федерациясининг шошилинч тиббий ёрдам учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи “Медплант” компаниясининг таклифига биноан  Москва ва УФА шахарларига ташкиллаштирилган хизмат сафарида бўлиб қайтдилар.
 Делегатлар “Медплант” компаниясининг бош директори А.В.Пушин  бошчилигида  асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништирилди.

Учрашув давомида имтиёзли шартлар асосида ушбу компаниянинг махсулотлари билан тез тиббий ёрдам бригадалари ва автотранспорт воситаларини таъминлаш, ходимларнинг малакасини ошириш жараёнларига Россиялик етакчи мутахассисларни жалб қилиш ва қолаверса ишлаб чиқариш жараёнларини Ўзбекистон худудида хам ташкил этиш каби бир неча масалалар муҳокама қилиниб, келажакда амалга оширилиши керак бўлган режалар белгиланиб олинди.