Янгиликлар
main
Инфографика | Сурхондарё вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати.
29.08.2023 223

Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё филиалида:

➖ 15 та тез тиббий ёрдам станцияси;

➖ 1 та тез тиббий ёрдам подстанцияси ва 135 та шахобча;

➖ 215 та тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари ва 10 дона скутер;

➖ 1 435 нафар врач, 2 418 нафар ҳамшира;

➖ 30 нафар тез тиббий ёрдам навбатчилик диспетчерлари аҳоли учун тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.

Вилоят бўйича кунлик ўртача чақирувлар сони 3,5 мингтани ташкил этади. Бригадалар учун 450 та махсус дори воситалари сумкаси мавжуд бўлиб, бир чақириқнинг дори таъминоти харажатлари ўртача 6 704,3 сўмни ташкил этади.

 

Республика тез тиббий ёрдам маркази Матбуот хизмати.