Янгиликлар
main
Испания Қироллигига ташриф.
06.10.2023 251

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ283-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий  5-11 октябрь саналарида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ходимларидан иборат делегация Испания Қироллигига ташриф буюришди.

Хизмат сафаридан кўзланган асосий мақсад, Республика тез тиббий ёрдам марказига инвеститицон маблағларни жалб қилиш ҳамда ушбу маблағлар эвазига замонавий санитар тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини хариди ҳамда тез тиббий ёрдам ҳодимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини Европа стандартларига асосланган дастур орқали такомиллаштириш каби  масалалар ўрин олган.