Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Амударё тумани тез тиббий ёрдам транспорт бўлимида жами 17 дона тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари мавжуд. Шундан 6 дона “Wolkswagen Caddy”, 10 дона “Дамас”, 1 дона “NISSAN URBAN” автомашинаси бор, барчаси соз ҳолатда.
Ҳар бир автомашинадаги мавжуд қўлланмада техник хизмат кўрсатиш тартиби белгиланганлиги боис (автомобилга хизмат кўрсатиш регламенти) тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари ҳар ойда 1 ёки 2 кун техник кўрикдан ўтказилади.
Маълумот ўрнида:
Жорий 9 ой мобайнида электрон платформа орқали 47 млн 479 минг сўмга зарур бўлган эҳтиёт қисмлари олинган.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Матбуот хизмати