Республика тез тиббий ёрдам маркази мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Жорий 26 ноябрь куни Чортоқ туман ТТЁ бўлими Алихон шаҳобчаси хайдовчиси А.Н навбатчиликни қабул қилганидан сўнг, фельдшер Ҳ.Т билан биргаликда дори-дармон олиш учун, давлат рақами 50 612 WAA "DAMAS" русумли санитар машинасида, Чортоқ туман тез тиббий ёрдам бўлимига келган.
ез тиббий ёрдам санитар машинаси ва қарама-қарши йўналишда харакатланиб келаётган Кобальт русумли машина ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашувда тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси А.Н оғир тан жароҳати олган ва туман шифохонасига олиб келинган аммо хаётий номутаносиблик ҳолатида бўлганлиги сабабли шифохонада вафот этган.