Республика тез тиббий ёрдам маркази мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Жорий йилнинг 8 сентябр куни “Taftish.uz” ахборот агентлиги томонидан Қўштепа туман Тез тиббий ёрдам станциясида ўтказилган журналистик суриштирув давомида, ҳамширалар иш вақтида бош кийимсиз ва тиббий ходимлар бейжик тақмаганлиги, тиббий сумкада 2 хил турдаги муддати ўтган дорилар (йод эритмаси, эналаприл таблеткаси) борлиги аниқланган.
Шу куннинг ўзида юқорида аниқланган камчиликлар бартараф қилиниб, маъсулиятсизликка йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.
Шунингдек, ходимлар ўртасида мазкур ҳолат юзасидан тушинтириш ишлари олиб борилди.