Ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш вақтида туғилган кун нишонлашгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилиб, Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири, бош ҳамшираси ва икки нафар навбатчи ҳамширасига нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Матубот хизмати.