Янгиликлар
main
ЖССТ коронавирус муолажасида қўлланилаётган икки доридан воз кечишни тавсия қилди
19.09.2022 330

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19ни даволаш бўйича баъзи тавсияларини янгилади. Унга кўра, энди коронавирусга чалинган беморларда икки препарат — Сотровимаб ва Казиривимаб/имдевимаб дориларини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас!

Бу хулоса учун халқаро экспертлар томонидан ўтказилган чуқур лаборатория текширувлари асос бўлди. Маълум бўлишича, пандемиянинг дастлабки даврида фойдаланилган мазкур фармацевтик маҳсулотлар аллақачон эскирган ва коронавируснинг сўнгги штаммларига қарши етарли самара бермайди.