Жамғарма турли ижтимоий аҳамиятга эга самарали лойиҳаларни амалга ошириб келади.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ва Кореянинг “KOFIH” халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси билан 2019 йилда имзоланган меморандумнинг 1-босқичи доирасида 2 млн 800 минг АҚШ доллари грант маблағлари эвазига 8 дона симуляцион роботлар ва мобил бригадалар учун турли симуляцион манекенлар харид қилиниб, РТТЁМ Тошкент шахар филиали ва Самарқанд вилояти филиалларининг симуляцион марказлари ташкил этилди. Ушбу симуляцион марказлар ва мобил бригадалар томонидан жами 1960 нафар шифокор ва 1360 нафар ўрта тиббиёт ҳодимларининг малакаси оширилди.