Қурбон ҳайити муносабати билан, навбатчилик асосида қуйидаги тиббиёт муассасалари аҳолига хизмат кўрсатади:
✅ 1267 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
✅ 1080 та оилавий шифокор пункти,
✅ 1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
✅ туман, вилоят ва республика шифохоналари,
✅ ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
✅ тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
🏥 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
🚑 Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну-тун хизмат кўрсатади.
🤱 Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.
🏥 Республика тез тиббий ёрдам маркази раҳбарияти қўшимча дам олиш кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.