Янгиликлар
main
Республика тез тиббий ёрдам маркази дректори тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан табриклади.
12.11.2023 178

Аввало, инсон соғлиғини асраш ва мустаҳкамлашдек олижаноб ишга ўз ҳаётини бағишлаган сиз азизларни, мамлакатимизда кенг нишонланаётган "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.

Тез тиббий ёрдам хизматида бошлаган ислоҳотларимизни жадал давом эттириш, тиббий хизматнинг сифатини ошириш, соҳага инновациялар ҳамда энг сўнгги янгиликларни жорий этиш энг аввало соҳа мутасаддилари, олим ва шифокорлар, ҳамширалар зиммасига катта маъсулият юклайди.  Сизлар ўзингизнинг бой билим ва маҳоратингиз, илғор малака ва кўникма, беғараз хизматингиз, касбингизга меҳр ва садоқатингиз билан доимо олижаноб халқимизнинг ардоғидасиз. Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар, оилавий бахт-саодат тилайман.

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Хусейнович Гафуров.