Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ283-сонли қарорига асосан, Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилояти филиалининг янги биноси Урганч шаҳри, К.Атаниязов кўчаси 1А-уй манзилида қурилиши якунланмоқда. Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан бошланган қурилиш ишлари 2023 йил якунига қадар тугатилиб, филиал биносини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Матбуот хизмати