Янгиликлар
main
Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиалининг Янгиҳаёт тумани тез тиббий ёрдам бўлими биносини очилиш маросими
04.10.2022 320

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 март санасида соғлиқни сақлаш срҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзуидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 16 июньдаги ПҚ-283-сонли “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” Президентимиз қарорлари чиқди. Қарорда 6-бандда “-Тез тиббий ёрдам хизмати бўйича аҳолига қулай ва сифатли хизмат кўрсатилиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш” бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Қарорнинг ушбу банди ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида аҳолиси учун Республика бюджетидан 5,4 млрд сўм маблағ эвазига қуриб битказилган Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам филиалининг Янгиҳаёт туман бўлимининг биноси очилиши маросими бўлиб ўтди. Замонавий стильда қурилган, барча шарт-шароитлар(шиша толали интернет тармоғи, газ, электр тармоғи, иссиқ ва совуқ сув манбайи, санитар автотранспорт учун усти ёпиқ турар жой, дорихона, чақириқларни назорат қилиш хонаси, дори-дармонларни сақлаш ва тарқатиш хоналари, амбулатор беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси ва бошқалар)га эга. Янгиҳаёт тумани аҳолиси 160 мингдан зиёд бўлиб, 12 замонавий FORD русумли тез тиббий ёрдам санитар автомашилари ва малакали тиббиёт ходимлари ажратилди.

Ушбу маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхужаев, Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳ.Иноғомов, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Алимов, Республика тез тиббий ёрдам маркази директори А.Ғофуров, Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали бош шифокори Д.Бурибаев ва бошқа мутасадди ходимлар иштирок этдилар. Шунингдек, Янгиҳаёт тумани Дўстлик маҳалласи вакиллари, меҳнат фаҳрийлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида меҳмонлар янги қуриб топширилган тез тиббий ёрдам бўлими билан танишиб чиқиб, тез тиббий ёрдам хизмати қандай ташкил қилинганлиги, яратилган шарт-шароитларни ўрганишди. Тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар, ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашишди.