Янгиликлар
main
Республика тез тиббий ёрдам маркази ва Франциянинг Airbus Helicopters компанияси ўртасида келишув имзоланди. 
26.09.2023 238

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ283-сонли Қарорида тез тиббий ёрдамда тиббий авиацияни ташкил этиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,  Республика тез тиббий ёрдам маркази ва Франциянинг Airbus Helicopters компанияси ўртасида келишув имзоланди. 

Ўзаро ҳамкорлик асосида Euler Hermes молиялаштириш компанияси томонидан биринчи босқичда 2 дона тиббий вертолёт учун 27 млн евро миқдоридаги маблағлар ажратилиши ва мамлакатимизга ушбу ҳаво кемаларини етказиб берилиши режалаштирилган. Иккинчи ва учинчи босқичларда 4 донадан, жами 10 дона вертолёт ҳарид қилиниши ҳамда Европа стандартларига мос тиббий авиация хизматини ташкил этиш, тегишли моддий техник базани яратиш ва мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек тиббий авиация хизматининг тоғли ҳамда олис ҳудудларда ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш келишиб олинди.