РТТЁМ Самарқанд вилояти филиалига Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси ва КОФИҲ фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимларидан иборат делегация аъзолари ташриф буюрди.
-Делегация аъзолари тез тиббий ёрдам хизматининг фаолияти, тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари ҳамда ўқув симуляцион бўлими фаолияти билан танишишди.
- Ташриф жараёнида филиал раҳбарияти ва делегация аъзолари томонидан, 2024 йилда ходимларнинг Корея давлатида малака ошириш бўйича режалари келишиб олинди.