Янгиликлар
main
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тез тиббий ёрдам маркази раҳбариятидан иборат вакиллар томонидан РТТЁМ Сурхондарё вилояти филиалида мақсадли ўрганиш ўтказилди
31.10.2023 187

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ283-сонли қарори ижросига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тез тиббий ёрдам маркази раҳбариятидан иборат вакиллар томонидан  РТТЁМ Сурхондарё вилояти филиалида мақсадли ўрганиш ўтказилди. 

Ўрганиш жараёнида филиалда аҳолига сифатли  тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати намунали тарзда йўлга қўйилганлиги, "Call-markaz"ига келиб тушаётган чақириқларга нафақат реанимобиллар балки скутерда фельдшерлик бригадасининг хизмат кўрсатиши, шунингдек ташаббусли бюджет лойиҳасида туман, шахар бўлимлари фаол иштирок этиб ютилган маблағлар, тез тиббий ёрдам бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилаётганлиги ҳамда ПҚ283-сонли қарорида белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижроси ўз вақтида, самарали бажарилганлиги ўз аксини топди.