Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика тез тиббий ёрдам маркази, Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошчилигида ўтган мазкур тадбир доирасида, РТТЁМ Сурхондарё вилояти филиалининг тез тиббий ёрдам хизмати сифатини ошириш, аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини янада яқинлаштириш мақсадида амалга оширилган ишлар тақдимоти, тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.
Тадбир аввалида иштирокчилар РТТЁМ Сурхондарё вилояти тажрибасида асосида
🛵 электроскутерлар,
🟩 тез тиббий ёрдам ходимларининг мавсумий махсус кийимлари
🖥 ягона электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими ҳамда
🇰🇷 Жанубий Кореянинг "KOFIH" соғлиқни сақлаш ҳалқаро жамғармаси томонидан "Шифохонагача бўлган шошилинч тез тиббий ёрдам салоҳиятини ошириш" доирасида ҳадя этилган, мобил симуляцион ускуна билан таништирилди.