Янгиликлар
main
Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари О.Р.Фозилкаримов кириш сўзи билан очиб берди.
03.08.2023 242

-Юртимиз аҳолиси саломатлиги йўлида мунтазам равишда олиб борилаётган ислоҳотлар қаторига муҳтарам Пезидентимиз томонидан 2022 йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ283-сонли қарорини эътироф этишимиз зарур. Мазкур қарор асосида мамлакатимиз аҳолисига  тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган қатор вазифалар амалга оширилди.

Шунингдек тадбир давомида  Республика тез тиббий ёрдам маркази директори А.Х.Гафуровнинг  "Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун" тамойили остида ривожланиш стратегияси тўғрисида маърузаси эшитилди.

🛵 Тадбир сўнгида 10 та туман тез тиббий ёрдам бўлимларига электроскутер  ва соҳа фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

 Тиббиётдаги ислоҳотларнинг асосий мақсади - инсон қадрининг улуғлиги, аҳоли саломатлигини янада яхшилаш ва сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатишдан иборатлиги  ўз исботини топди.