Янгиликлар
main
"Тез ёрдам" тизимида аҳолига нечта реанимобил хизмат кўрсатмоқда?
12.04.2024 132

Жаҳон тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам 8 йилдан ошган ана шундай автомашиналарни янгилаш белгиланган.

Хусусан, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўриляпти.

Айтиш керак, бундан 6-7 йил аввал "Тез ёрдам"да жами 1868 та автомашина бор эди. 2024 йилнинг айни даврига келиб эса 3122 та автотранспорт воситаси аҳолига сифатли хизмат кўрсатяпти. 

Жумладан, 2021 йил "103"да "B" тоифали 435 та реанимобил бўлган бўлса, бугун бундай автоуловлар сони 577 тани ташкил этмоқда.

Уларнинг:

227 таси "Ford";

216 таси "Hyundai";

46 таси "Toyota";

88 таси "Nissan" каби замонавий автотранспорт воситаларидир.

 

Маълумот ўрнида ўтган 2023 йил Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки 685 та, жорий йил февраль ва март ойларида яна 100 та А тоифали “Volkswagen Caddy” автоуловлари билан бойиди. Натижада бугунга келиб, тизимда бундай автотранспорт воситалари сони 800 дан ошди.