Янгиликлар
main
“Тиббиёт ходимлари куни”.
09.11.2023 184

“Тиббиёт ходимлари куни” байрам муносабати билан жорий йилнинг 7 ноябрь күни  Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. 
Мусобақада 140 дан зиёд ходимлар иштирок этишди.

1-ўринни Нукус шаҳар,                                                      

2-ўринни Шуманай тумани                                                  

3-ўринни Бўзатов тумани Тез тиббий ёрдам бўлимлари эгалладилар. 
Мусобақа ғолибларига филиал касаба уюшмаси  томонидан  кубок, медаль, дипломлар ва «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши ҳужумчи», «Энг яхши ўйинчи» ва «Энг яхши ҳимоячи» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, эсдалик совғалари топширилди.