Янгиликлар
main
"Йил ҳамшираси-2023" ғолиблари аниқланди.
01.05.2023 389

РТТЁМ Навоий вилояти филиали Навбахор станцияси ҳамшираси Муродуллаева Нилуфар Зафар қизи  "Йил ҳамшираси-2023" танловида ғолибликни қўлга киритди. 

Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган "Йил ҳамшираси-2023" танловининг, вилоят босқичида РТТЁМ Навоий вилояти филиали Навбахор станцияси ҳамшираси Муродуллаева Нилуфар Зафар қизи иштирок этиб, фахрли 3-ўрин сохибаси бўлди. Муродуллаева Нилуфар Зафар қизини фаолиятидаги ютуқ билан табриклаб,  Ватанимиз равнақи, гуллаб-яшнаши йўлидаги шарафли меҳнатининг эътирофи бардавом бўлишига тилакдошмиз.