Янгиликлар
main
Жорий 18-19 сентябрь кунлари тиббиёт олий ўқув юртлари.
20.09.2023 232

Жорий 18-19 сентябрь кунлари тиббиёт олий ўқув юртлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, ДМ “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази”, «Ўзмедимпекс» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларидан иборат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг делегацияси Франция соғлиқни сақлаш инновациялари ва бизнес форумида иштирок этди.

Ушбу форумнинг мақсади Франциянинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча етакчи вакилларини ва халқаро экспертларини бирлаштириш, улар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестициялар жалб этиш ҳамда кадрлар тайёрлаш ва тиббий ёрдамни ривожлантиришни самарали тизимини шакллантиришдан иборат.

Париждаги Кимё уйи биносида бўлиб ўтган форумда 300 нафар иштирокчидан иборат, 30 дан ортиқ хорижий делегациялар, улардан 10 таси соғлиқни сақлаш тизимидан (Миср, Филиппин, Камерун, Қозоғистон, Саудия Арабистони ва бошқалар) ҳамда Франциянинг соғлиқни сақлаш соҳасида 70 дан ортиқ хусусий, давлат ташкилотлари ва компаниялари иштирок этишди.