Тараққиётнинг янги босқичида Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини ва самарасини сусайтириши мумкин бўлган иллат ҳисобланади.
Дарҳақиқат, Давлатимиз Раҳбарининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз”, деб бежизга таъкидланмаган.
Шу сабабли, Янги Ўзбекистонда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар доирасида барча соҳаларда коррупцияга қарши муросасиз курашиш муҳитини шакллантириш талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлагандек, «Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур» тамойили борасида тез тиббий ёрдам тизимида ҳам коррупцион жараёнларни олдини олиш чораларини кўриш, уни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш бўйича самарали тизимни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 ҳудудий филиаллари тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилганлиги, ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш, харидларни амалга оширишда коррупциявий хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш амалиётлари жорий қилинганлиги каби қатор амалий ишларни келтириб ўтиш мумкин.
Қолаверса, Давлатимиз Раҳбариятининг ташаббуслари билан тез тиббий ёрдам тизимида аҳолига кўрсатилаётган сифатли тиббий хизмат соҳасини тўлиқ рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан:
Лекин, ҳали ҳануз айрим ҳудудий филиалларда коррупция, манфаатлар тўқнашуви, бюрократия ва бошқа салбий ҳолатлар учраб турибди. Бу эса ислоҳотлар самарадорлигига путур етказмоқда, фуқароларнинг тиббиётга ва мутахассисларга бўлган ишончини заифлаштирмоқда.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, тез тиббий ёрдам тизимида коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш, уни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш борасидаги ишлар келгусида ҳам изчиллик билан давом эттирилади.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиалари ҳамда тасарруфидаги туман ва шаҳар бўлимлари ходимларининг қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликларининг гувоҳи бўлсангиз ёки ходимларнинг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотларга эга бўлсангиз, Республика тез тиббий ёрдам марказининг келтирилган алоқа каналлари орқали ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.
Ишонч телефон — 71 241-10-65 ёки 1203;
Электрон почта — 103compliaence@ssv.uz;
Расмий веб-сайти — https://uz103.uz;
Фасебоокдаги саҳифаси — https://www.facebook.com/103uzb;
Телеграм бот — @Антикоррупция103Бот.
- почта орқали — 100017, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Қашқар кўчаси, 17/а.
Мурожаатингиз қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланган коррупцион ҳолатлар бўйича кескин қонуний чоралар кўрилади.
Ўз навбатида, тез тиббий ёрдам тизимида меҳнат қилаётган ҳар бир раҳбар ва ходимни коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлишга ҳамда ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва холис бажаришга яна бир бор чақираман.
Абдувоитжон Гафуров
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори