Янгиликлар
main
16-17-18 июнь кунлари Бухоро шаҳрида XV “Ипак ва Зираворлар” фестивали бўлиб ўтди.
19.06.2023 239

❗️Байрамона маросим шаҳарнинг тарихий қисми эски шаҳар  номи билан машҳур ҳудудида кенг аҳоли иштирокида кенг нишонланди. 

❗️Унда  дипломатик корпуслар, халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий меҳмонлар ва инвесторлар қатнашдилар. 

🏥 Тадбирда Республика тез тиббий ёрдам Бухоро вилояти филиали ҳам  муносиб иштирок этди.

 🚑 3 кун давом этган фестивалда 6 та тиббий тез ёрдам бригадаси ҳар томонлама замонавий тиббий жиҳозланган автомашиналар ҳамда малакали шифокорлар билан туну-кун хизматда бўлдилар.

🩺 Ёзнинг жазирама иссиқ кечаётган ушбу кунларида тез тиббий ёрдам хизматига соғлигида турли ўзгаришлар билан 62 та мурожаат келиб тушди. 
Булардан 4 таси хорижлик меҳмонлар ҳисобланади. Барча чақириқларга навбатчиликда турган матонатли ходимларимиз томонидан малакали ва самарали тиббий хизмат кўрсатилиб, мурожаатчиларнинг соғлигида ижобий кўрсатгичлар қайд қилинди.