Яқинда Сўх туманида Тез тиббий ёрдам станциясининг янги биноси очилиши олдидан қизиқ воқеа юз берди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари билан маросимга тайёргарлик кўраётган пайтда мухбирлардан бирига шошилинч ёзув учун ручка керак бўлиб қолди. Қизиғи шундаки, станцияда 30 га яқин ходим ишласа-да, ҳеч кимда қалам йўқ эди.
Бир қарашда бу кулгили ҳолдек туюлиши мумкин. Лекин, аслида, бугунги кун тез тиббий ёрдам хизматининг қай даражада рақамли технологияларга ўтганини кўрсатади. Чунки замонавий ТТЁ ходимларига на қоғоз, на қалам керак. Барча жараёнлар электрон планшет орқали амалга оширилади.
Ҳўш тизим қандай ишлайди?
Бу рақамли ислоҳотлар нафақат қоғозбозликни қисқартирди, балки тезкорлик, шаффофлик ва назоратни янги босқичга олиб чиқди.
Рақамли ислоҳотлар туфайли
Бугунги тез тиббий ёрдам хизматини шунчаки “рақамлашган тизим” деб эмас, балки “100% рақамли замонавий тез ёрдам” деб аташ мумкин.
Яна бир жиҳати — рақамлаштириш нафақат тиббиёт ходимлари ва беморлар ўртасида, балки раҳбарият даражасида ҳам босқичма-босқич хужжатларни юритиш, кадрлар бўлими ва ҳисобхонада ҳам жорий этиб борилмоқда.
Шунинг учун ҳам қаламсиз ҳолатда қолган мухбир учун бу кулгили бўлиб туюлса-да, тизимимиз учун бу — янги даврдир.
Агар ишонмасангиз, 103 хизматига экскурсияга марҳамат!
Бу ерда сиз қалам эмас, балки планшет орқали ҳаётини асраётган тизимни кўрасиз.
Муаллиф: РТТЁМФФ директори ўринбосари А.Абдурахмонов