24–26 сентябрь кунлари Беларусь Республикасида V Очиқ халқаро мусобақа — "Тез тиббий ёрдам жамоалари ўртасида кўникма ва малака беллашуви" муваффақиятли якунланди.
🌍 Ушбу нуфузли мусобақада қуйидаги давлатлардан жами 26 та бригада иштирок этди:
Россия Федерацияси, Қозоғистон, Республикаси, Беларусь Республикаси, Ўзбекистон Республикаси
✅ Юртимиз шарафини ушбу беллашувда фахрли 1-ўринни эгаллаб Самарқанд жамоаси муносиб тарзда ҳимоя қилди. Улар ўзининг юқори даражадаги касбий маҳорати, билим ва амалий кўникмаларини намоён этиб, халқаро аренада ўз салоҳиятини кўрсата олди.
🔄 Эътиборлиси шундаки, мусобақа доирасида келгусида бу каби тадбирларни Ўзбекистон Республикасида ўтказиш бўйича келишувга ҳам эришилди. Бу эса мамлакатимизда тиббий ёрдам соҳасини янада ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.
👏 Самарқанд жамоаси аъзоларини табриклаймиз ва уларга келгусидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!
📌 Шу каби мусобақалар орқали тез тиббий ёрдам соҳасидаги малакали кадрлар тажриба алмашади, глобал даражадаги стандартлар жорий этилади ва инсон ҳаётини сақлаб қолишдаги самарадорлик ошади.