Яна бир янги ташаббус. Энди, оилавий шифокорлар кафолатланган тиббий хизматлар бўйича қайта тайёрланиб, уларга малака сертификати берилади. Бу эса, Сертификати бор шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 карра оширишга асос бўлади.
Худди шу тартибни тиббиётнинг ҳақиқий фидойилари бўлган ҳамшираларга ҳам жорий қилинади.
Тиббиёт ходимларига кўп йиллар ишлаганлик учун тўланадиган устамалар миқдори ҳам қайта кўриб чиқилиб, оширилади.
Бу ҳақда Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.