Янгиликлар
main
Ижтимоий тармоқларда Нурафшон тез тиббий ёрдамда кислород баллони йўқлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
05.01.2024 260

Республика тез тиббий ёрдам маркази мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

2023 йил 14 август куни 05:04 да келиб тушган чақириққа борилганда бемор Р.Ннинг аҳволи ўта оғир, АД-70/40, Пульси ипсимон тезлашган, Сатурацияси 87-90% оралиғида, бемор юзи ва тананинг юқори қисми кўкарган  бўлган. Беморга Ўткир юрак етишмовчилиги, “Ўпка артерияси тромбоэмболияси” ташхиси қўйилиб,  зарур тез тиббий ёрдам кўрсатилган.  Шифохонага олиб бориш айтилганида беморнинг қизи “Кислородсиз машинада олиб бормаймиз, кислородли машина керак” деб ҳусусий тез тиббий ёрдамни кутишини маълум қилган. Хусусий тез тиббий ёрдам келгунга қадар бемор ўз уйида кислород консентраторига уланган ҳолда "103" тез тиббий ёрдам ходимлари назоратида бўлган. Хусусий тез ёрдам етиб келган ва  медикаментоз ёрдам кўрсатилган.  Кислородга улаб, шифохонага тирик ҳолда етказилган бемор, Жонлантириш бўлимида жон берган.