📍 Айни пайтда Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиали ходимларидан иборат делегация Беларус Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибти.
🗓 24–26 сентябрь, Беларусьда V Очиқ халқаро мусобақа — "Тез тиббий ёрдам жамоалари ўртасида кўникма ва малака беллашуви" бўлиб ўтмоқда.
👨⚕️👩⚕️ Мусобақада:
Россия Федерацияси, Қозоғистон, Беларусь, Ўзбекистон Республикаларидан жами 26 та бригада иштирок этмоқда!
🔹 Самарқанд жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда ва ўз касбий маҳоратини намоён этяпти.
📌 Бундай халқаро тадбирлар — тажриба алмашиш, тезкор қарор қабул қилиш ва хизмат сифатини оширишда муҳим аҳамиятга эга.