Янгиликлар
main
Хотира турнири
08.05.2023 326

“Хотира ва қадрлаш” куни арафасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах вилоят филиали ташаббуси билан мазкур марказда ишлаб, оламдан ўтган ходимлар хотирасига бағишлаб мини футбол бўйича хотира турнири ўтказилди. Унда шаҳар ва туманларларда ишловчи тез тиббий ёрдам маркази  ходимларидан иборат 16 жамоа иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда  Бахмал туман жамоаси финал учрашувида Мирзачўл туман жамоасини мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эса Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах вилоят филиали қошидаги автокорхона жамоасига насиб этди. Ғолиб жамоалар ташкилотчилар ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, мусобақанинг энг яхши тўпурар, энг яхши дарвозабон, энг яхши футболчиси аниқланиб ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.