19-20 октябр кунлари Тошкент шахрининг Бунёдкор спорт мажмуасида ўтказилган Соғлиқни сақлаш вазири кубогида РТТЁМ Хоразм вилояти филиали жамоаси фаол иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллашди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази Матбуот хизмати
Рамазон ҳайитини муносиб кутиб олиш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида кўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳакида”ги ПФ-58-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2023 йил 20 апрель кунидаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Республика тез тиббий ёрдам маркази томонидан Рамазон Ҳайит намози ўқиладиган масжидларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун керак бўладиган қуйидаги куч-воситалар ва дори-дармонлар ҳамда малакали тиббиёт ходимларидан иборат навбатчи бригадалар ташкил этилди.