Марказ ҳақида
Шифокорларимиз ўз ишининг асосий тамойилига амал қилади: «Беморлар манфаати ҳамма нарсадан устун!».
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тез тиббий ёрдам маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 июн 2022 йилдаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-283-сон қарорининг аҳолига тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига янада яқинлаштиришга оид чора-тадбирлар дастурини ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги мустақил тузилма сифатида яратилди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил қилинди ва тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди.
Қарорга мувофиқ Республика тез тиббий ёрдам марказининг асосий вазифалари этиб белгиланган, бунда:
- Марказ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги тез тиббий ёрдам фаолиятини республика бўйича мувофиқлаштиради ва назорат қилиш;
- тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда махсус автотранспорт воситалари (эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар), дори воситалари ва сарфлаш материаллари, тиббий жиҳозлар таъминоти Марказнинг ҳудудий филиалларига ўтказиш;
- Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида ситуацион мувофиқлаштирувчи бўлимлар ташкил этилиб, туман (шаҳар) ва ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини таҳлиллар асосида бошқаради ва такомиллаштириш бўйича таклифлар кириш;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги автохўжаликлар таркибидаги тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари Марказнинг ҳудудий филиаллари таркибига ўтказилади ҳамда автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартномалари асосида амалга ошириш;
- тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларида ёқилғи-мойлаш материалларининг сарфи электрон дастур орқали назорат қилиш белгиланган.