Янгиликлар
main
Янгиликлар
Биз Сизни ҳар доим ютуқларимиз ҳақида хабардор қиламиз ва энг сўнгги янгиликларни эълон қиламиз
27.11.2023 | Янгиликлар

Жиззах вилоятида ўтказилган "Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли-2023" кўрик танловида Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах вилояти филиали ходими Гўзал Ропиева фаол иштирок этиб, Жиззах вилояти ҳокими томонидан диплом билан тақдирланди.

27.11.2023 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири раислигида 2023 йил 22 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 сентябрдаги 236-сонли буйруғи ижроси  ҳамда Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилояти филиалининг 2023 йил 17 апрелдаги 15-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, филиалнинг туман, шаҳар тез тиббий ёрдам  станцияларида  ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича, жорий  24 ноябрь куни филиал раҳбари раислигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда куз қиш мавсумига тайёргарлик, дори-дармон заҳираси, ички тартиб интизом, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кўчат экиш каби  масалалар кўриб чиқилиб, ижроси бўйича маъсулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

24.11.2023 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-283-сонли  қарорига мувофиқ,  Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалининг автопарки, эксплуатация муддатини ўтаб бўлган, маънан эскирган  «Дамас» ва бошқа русумли автотранспорт воситалари,  зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган махсус автомобиллар билан янгиланди.

20.11.2023 | Янгиликлар

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилмоқда. Унинг натижалари бўйича батафсил хабар берилади.

17.11.2023 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ283-сонли қарори ижросига мувофиқ, Бухоро шахар тез тиббий ёрдам биносини таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан ажратилган  88 млн  сўм ва ташаббусли бюджет лойиҳасидан ютилган 605 млн сўм маблағ,  мақсадли сарф этилиб, бинони  мукаммал таъмирлашга, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилди.

14.11.2023 | Янгиликлар

РТТЁМ Қашқадарё вилоят филиалида туман, шахар Тез тиббий ёрдам станциялари ўртасида мини-футбол бўйича филиал биринчилиги спорт мусобақаси ўтказилди.  

13.11.2023 | Янгиликлар

 Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси "Kofih"нинг кординатори томонидан, Тошкент вилоятининг  Келес тумани тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига юрак тўхташи билан кечган ҳолларда реанимация килиш тартиби ва унда фойдаланиладиган керакли инструментларни ишлатиш ҳамда  юрак тўхташи билан кечадиган  ЭКГ ритмларини ўрганиш бўйича навбатдаги семинар тренинг машғулотлари  жараёнлари.

13.11.2023 | Янгиликлар

Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси "Kofih"нинг кординатори томонидан, Сурхондарё вилоятининг  Термез шахар тез тиббий ёрдам бўлимининг 14 нафар шифокор ходимларига юрак тўхташи билан кечган ҳолларда реанимация килиш тартиби ва унда фойдаланиладиган керакли инструментларни ишлатиш ҳамда  юрак тўхташи билан кечадиган  ЭКГ ритмларини ўрганиш бўйича навбатдаги семинар тренинг машғулотлари  жараёнлари.

12.11.2023 | Янгиликлар

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.

12.11.2023 | Янгиликлар

Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шахар филиалида  ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган,  бир гуруҳ жонкуяр ходимлари, "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

12.11.2023 | Янгиликлар

Саломатлик йўлидаги машаққатли фаолияти ва шижоатини  эътироф этиб Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шахар филиалининг 6-сонли Тез тиббий ёрдам станцияси мудири  Бабаханова Ирода Омаровна, "Call-markaz" диспетчерлари Эргашев  Баходир  Абдумалик ўғли ва Ганиева Муҳайё Бахрамовна "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирландилар.