Янгиликлар
main
Янгиликлар
Биз Сизни ҳар доим ютуқларимиз ҳақида хабардор қиламиз ва энг сўнгги янгиликларни эълон қиламиз
12.11.2023 | Янгиликлар

Халқимизнинг саломатлигини сақлашдек, масъулиятли ва шарафли ишда жонкуяр тиббиёт ҳодимларимизнинг касбий маҳорати, билим ва тажрибаси, инсонийлик фазилатлари ва фидокорона меҳнатлари билан қадр топган, Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шахар филиали "Call-markaz" диспетчери Д.Адилова Соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди.

12.11.2023 | Янгиликлар

 Республикамизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, халқимиз соғлиғини сақлашда аҳолига малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги эришган ютуқлари, жамоат ишларидаги фаол иштироки,  фидойилиги ҳамда муносиб хизматлари учун, бир гуруҳ соҳа вакиллари филиал Касаба уюшмасининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

12.11.2023 | Янгиликлар

Филиал директори дастлаб соҳада мехнат қилаётган барча тез тиббий ёрдам ходимларини самимий қутлади. Ўз ишида ўрнак бўладиган, билимли, малакали ҳамда фидоий 130 га яқин тиббиёт ходимларига Марказ ва филиал директорининг ташаккурномалари, пул мукофотлари ва турли хил эсдалик совғалари топширилди.

12.11.2023 | Янгиликлар

Аввало, инсон соғлиғини асраш ва мустаҳкамлашдек олижаноб ишга ўз ҳаётини бағишлаган сиз азизларни, мамлакатимизда кенг нишонланаётган "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.

11.11.2023 | Янгиликлар

Байрам тадбири вилоят ҳокими томонидан Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилояти филиалига янги "Volkswagen" русумли тез тиббий ёрдам  автомашиналарини тарқатишдан бошланди.
Филиал автопарки замонавий русумдаги автотранспорт воситаларидан яна 25 тага бойиди.

10.11.2023 | Янгиликлар

Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилоят филиалининг 17 нафар ходимлари “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрами муносабати билан Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Сурхондарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси  ва вилоят Касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

09.11.2023 | Янгиликлар

“Тиббиёт ходимлари куни” байрам муносабати билан жорий йилнинг 7 ноябрь күни  Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. 
Мусобақада 140 дан зиёд ходимлар иштирок этишди.

09.11.2023 | Янгиликлар

 Улар Республика тез тиббий ёрдам марказининг:
📌Андижон; 
📌Бухоро; 
📌Самарқанд; 
📌Навоий;
📌Сурхондарё; 
📌Фарғона вилоят филиалларига мавжуд эҳтиёжга асосан тақсимланди.

📊 Бунинг натижасида қисқа давр ичида тез тиббий ёрдам тизими учун етказиб берилган “Volkswagen Caddy” автомобилларининг сони 700 дан ошиб кетди.

09.11.2023 | Янгиликлар

Барчамизга маълумки, юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Шу муносабат билан бугун, 9 ноябрь куни тиббиёт ходимларининг учун байрам тадбири ташкил этилди.

07.11.2023 | Янгиликлар

Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси "Kofih"нинг кординатори томонидан, Тошкент вилоятининг  Чиноз тумани тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига юрак тўхташи билан кечган ҳолларда реанимация килиш тартиби ва унда фойдаланиладиган керакли инструментларни ишлатиш ҳамда  юрак тўхташи билан кечадиган  ЭКГ ритмларини ўрганиш бўйича навбатдаги семинар тренинг машғулотлари  жараёнлари.

06.11.2023 | Янгиликлар

Республика тез тиббий ёрдам маркази ва  худудий филиал вакилларидан иборат делагацияси томонидан “Тез тиббий ёрдам хизматига инновацион технологияларнинг тадбиқ этилишидаги долзарб муаммолар” номли халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида Уфа шахрида жойлашган тез тиббий ёрдам хизматининг "Call-марказ" фаолияти яқиндан ўрганилди.

05.11.2023 | Янгиликлар

Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси "Kofih"нинг кординатори томонидан, Тошкент вилоятининг  Паркент тумани тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига юрак тўхташи билан кечган ҳолларда реанимация килиш тартиби ва унда фойдаланиладиган керакли инструментларни ишлатиш ҳамда  юрак тўхташи билан кечадиган  ЭКГ ритмларини ўрганиш бўйича навбатдаги семинар тренинг машғулотлари  жараёнлари.