Янгиликлар
main
Янгиликлар
Биз Сизни ҳар доим ютуқларимиз ҳақида хабардор қиламиз ва энг сўнгги янгиликларни эълон қиламиз
29.08.2023 | Янгиликлар

Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё филиалида:

➖ 15 та тез тиббий ёрдам станцияси;

➖ 1 та тез тиббий ёрдам подстанцияси ва 135 та шахобча;

➖ 215 та тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари ва 10 дона скутер;

➖ 1 435 нафар врач, 2 418 нафар ҳамшира;

➖ 30 нафар тез тиббий ёрдам навбатчилик диспетчерлари аҳоли учун тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда.

26.08.2023 | Янгиликлар

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори А.Х.Гафуров 26 августда Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилояти филиалида бўлиб ўтган "Энг намунали тез тиббий ёрдам станцияси" кўрик танловининг финал босқичи ҳамда филиалнинг  жорий 6 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи семинар йиғилиши доирасида,   Самарқанд шахар 2-чи станцияси  биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини  кўздан кечирди.

07.08.2023 | Янгиликлар

Маълумки, 2022 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди

03.08.2023 | Янгиликлар

Аҳоли саломатлиги йўлида мустаҳкам иш кўрсатган, етарлича иш тажрибасига ва касб малакасига эга бўлган, ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган Бобожонов Бобур Раматжон ўғли ва Кенжаева Бибисора Расулбек қизи Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Шодиевич Иноятов томонидан "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони  билан муносиб тақдирланди. 

03.08.2023 | Янгиликлар

-Юртимиз аҳолиси саломатлиги йўлида мунтазам равишда олиб борилаётган ислоҳотлар қаторига муҳтарам Пезидентимиз томонидан 2022 йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ283-сонли қарорини эътироф этишимиз зарур. Мазкур қарор асосида мамлакатимиз аҳолисига  тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган қатор вазифалар амалга оширилди.

02.08.2023 | Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика тез тиббий ёрдам маркази, Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошчилигида ўтган мазкур тадбир доирасида, РТТЁМ Сурхондарё вилояти филиалининг тез тиббий ёрдам хизмати сифатини ошириш, аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини янада яқинлаштириш  мақсадида амалга оширилган ишлар тақдимоти, тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.

27.07.2023 | Янгиликлар

Яна бир янги ташаббус. Энди, оилавий шифокорлар кафолатланган тиббий хизматлар бўйича қайта тайёрланиб, уларга малака сертификати берилади. Бу эса, Сертификати бор шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 карра оширишга асос бўлади.

 
29.06.2023 | Янгиликлар

Қурбон ҳайити муносабати билан,  навбатчилик  асосида қуйидаги тиббиёт муассасалари аҳолига хизмат кўрсатади:

 
19.06.2023 | Янгиликлар

❗️Байрамона маросим шаҳарнинг тарихий қисми эски шаҳар  номи билан машҳур ҳудудида кенг аҳоли иштирокида кенг нишонланди. 

08.05.2023 | Янгиликлар

“Хотира ва қадрлаш” куни арафасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах вилоят филиали ташаббуси билан мазкур марказда ишлаб, оламдан ўтган ходимлар хотирасига бағишлаб мини футбол бўйича хотира турнири ўтказилди. Унда шаҳар ва туманларларда ишловчи тез тиббий ёрдам маркази  ходимларидан иборат 16 жамоа иштирок этди.

01.05.2023 | Янгиликлар

РТТЁМ Навоий вилояти филиали Навбахор станцияси ҳамшираси Муродуллаева Нилуфар Зафар қизи  "Йил ҳамшираси-2023" танловида ғолибликни қўлга киритди. 

26.04.2023 | Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда етти йиллик тажрибага эга бўлган тез тиббий ёрдам ходимига 12 миллион сўм миқдорида жарима солингани танқид қилинган хабарлар тарқалди.