Янгиликлар
main
Янгиликлар
Биз Сизни ҳар доим ютуқларимиз ҳақида хабардор қиламиз ва энг сўнгги янгиликларни эълон қиламиз
05.11.2023 | Янгиликлар

Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг худудий филиал вакилларидан иборат делагация жорий йилнинг 22-29 октябр кунлари Россия федерациясининг шошилинч тиббий ёрдам учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи “Медплант” компаниясининг таклифига биноан  Москва ва УФА шахарларига ташкиллаштирилган хизмат сафарида бўлиб қайтдилар.
 Делегатлар “Медплант” компаниясининг бош директори А.В.Пушин  бошчилигида  асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништирилди.

05.11.2023 | Янгиликлар

Делегация аъзолари  Россиянинг Уфа шахрида тез тиббий ёрдам хизматининг  100 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган “Тез тиббий ёрдам хизматига инновацион технологияларнинг тадбиқ этилишидаги долзарб муаммолар” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этишди.
Ушбу конференцияда делегациянинг “Совершенствование механизмов управления скорой медицинской помощи в условиях цифровизации и экономики” мавзусидаги чиқиши, конференция иштирокчиларида илиқ таассуротлар қолдирди.
Ушбу ислоҳотлар заминида  давлат раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар  “Инсон қадри учун” тамойилида олиб борилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

05.11.2023 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ283-сонли қарори ижросини РТТЁМ Қорақалпоғистон филиалида бажарилиши бўйича, жорий  йилнинг   3 ноябр куни  Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари  Омонов Олимжон  Муродуллаевич ва  Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестиция дастурлари, инфратузилма ва тиббий жиҳозлар бошқармаси бошлиғи  Махмудов Шерзод Захидович Нукус шаҳрида олиб борилаётган филиалнинг янги биноси қурилиши билан яқиндан танишишди.

02.11.2023 | Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан, “103” тизимдаги мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини 2022-2024 йилларда янгилаш белгиланган.

Ушбу ташаббус  ижроси доирасида РТТЁМ Жиззах вилояти филиалига  навбатдаги 16 та бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари тантанали топширилди.

01.11.2023 | Янгиликлар

Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси "Kofih"нинг кординатори томонидан, Тошкент вилоятининг  Янгийўл тумани тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига юрак тўхташи билан кечган ҳолларда реанимация килиш тартиби ва унда фойдаланиладиган керакли инструментларни ишлатиш ҳамда  юрак тўхташи билан кечадиган  ЭКГ ритмларини ўрганиш бўйича навбатдаги семинар тренинг машғулотлари  жараёнлари.

01.11.2023 | Янгиликлар

Президентимизнинг тегишли қарорига биноан юртимиз тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ва замонавий русумдаги тез тиббий ёрдам автомашиналарини харид қилиш белгиланган.                                                                                          Мазкур замонавий автомашиналар орқали ушбу хизматнинг автотранспорт паркидаги эски “Damas” автомашиналари босқичма-босқич алмаштирилади.

31.10.2023 | Янгиликлар

 Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси "Kofih"нинг кординатори томонидан, Тошкент вилоятининг  Паркент тумани тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига юрак тўхташи билан кечган ҳолларда реанимация килиш тартиби ва унда фойдаланиладиган керакли инструментларни ишлатиш ҳамда  юрак тўхташи билан кечадиган  ЭКГ ритмларини ўрганиш бўйича навбатдаги семинар тренинг машғулотлари  жараёнлари.

31.10.2023 | Янгиликлар

“Автомобилчилар куни” муносабати билан РТТЁМ Фарғона вилояти филиалида байрам тадбири ташкил қилинди.             Тадбирда  соҳа ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган тез тиббий ёрдам хизматининг  фидойи  ҳайдовчилари  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан  билан тақдирландилар.

31.10.2023 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ283-сонли қарори ижросига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тез тиббий ёрдам маркази раҳбариятидан иборат вакиллар томонидан  РТТЁМ Сурхондарё вилояти филиалида мақсадли ўрганиш ўтказилди. 

25.10.2023 | Янгиликлар

 

Давлатимиз раҳбари томонидан  тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг   7 та муҳим йўналишлари:                                                                        

– бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш,

– тез тиббий ёрдамни ривожлантириш,                                                                                                                          – тиббиёт муассасаларининг шароитини яхшилаш,                                             

– соҳа ходимларини моддий рағбатлантириш,                                                                                                                    - шифохоналарни малакали кадрлар билан таъминлаш,

– жамиятда соғлом турмуш маданиятини ошириш,

– касалликларнинг олдини олиш.

 

20.10.2023 | Янгиликлар

Мазкур Конгрессда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали директори Д.Г.Бурибаевнинг  "Сovid-19 Пандемия даврида ўткир қорин бўшлиғи жарроҳлик касалликларини ретроспектив таҳлили" мавзусидаги тезис ҳисоботи билан иштирок этди.

 

Республика тез тиббий ёрдам маркази.

Матбуот хизмати.

 

 

Республика тез тиббий ёрдам маркази Матбуот хизмати.