Янгиликлар
main
Янгиликлар
Биз Сизни ҳар доим ютуқларимиз ҳақида хабардор қиламиз ва энг сўнгги янгиликларни эълон қиламиз
20.10.2023 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ283-сонли қарорига асосан, Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм вилояти филиалининг янги биноси Урганч шаҳри, К.Атаниязов кўчаси 1А-уй манзилида қурилиши якунланмоқда.  Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан бошланган қурилиш ишлари 2023 йил якунига қадар тугатилиб,  филиал биносини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.     

Республика тез тиббий ёрдам маркази Матбуот хизмати 

18.10.2023 | Янгиликлар

 Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси "Kofih"нинг кординатори томонидан, Тошкент вилоятининг  Зангиота  тумани тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига юрак тўхташи билан кечган ҳолларда реанимация килиш тартиби ва унда фойдаланиладиган керакли инструментларни ишлатиш ҳамда  юрак тўхташи билан кечадиган  ЭКГ ритмларини ўрганиш бўйича навбатдаги семинар тренинг машғулотлари  жараёнлари

08.10.2023 | Янгиликлар

Жорий 7 октябрда  Ўзбекистонлик делегация аъзолари Мадрид шахридаги  (SAMUR) Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ташриф буюришиб,  тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш марказлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.                                                          

07.10.2023 | Янгиликлар

5 октябрь санасида делегатлар Испания Қироллигининг Оurense шаҳрида жойлашган, тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарилиши ва унинг сифати орқали жаҳонда етакчи заводларидан  бири бўлган «Rodrigues Lopez Auto» заводига ташриф буюришди.

06.10.2023 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ283-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жорий  5-11 октябрь саналарида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ходимларидан иборат делегация Испания Қироллигига ташриф буюришди.

01.10.2023 | Янгиликлар

Барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт йўналишида малакали кадрлар тайёрлашда ҳам сизларга суянамиз.  Олий таълимдан кейинги профессионал фаолиятда ҳам юртимиз тиббиёт муассасаларида устоз-шогирдлик анъанаси яхши ривожланган. Инсонларга даво улашувчи ҳар бир оқ халат эгаси бутун умр ўқиб ўрганади.

28.09.2023 | Янгиликлар

Тез тиббий ёрдам  ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби -

27.09.2023 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ283-сонли қарори ижросига мувофиқ, бугун 27 сентябр куни Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалининг туман, шахар бўлимларига "Folkswagen Сeddy" русумли янги автотранспорт воситаларини тарқатиш учун тадбир ташкиллаштирилди.

26.09.2023 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ283-сонли Қарорида тез тиббий ёрдамда тиббий авиацияни ташкил этиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,  Республика тез тиббий ёрдам маркази ва Франциянинг Airbus Helicopters компанияси ўртасида келишув имзоланди. 

24.09.2023 | Янгиликлар

2023 йил 18-24 сентябрь кунлари   KOFIHнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Самарқанд шахридаги симуляцион марказига тез тиббий ёрдам салоҳиятини ошириш лойиҳаси доирасида  ўтказиладиган тренинг семинарга, Жанубий Кореянинг етакчи шифохоналаридан малакали мутахассислар ташриф буюришди.

20.09.2023 | Янгиликлар

Жорий 18-19 сентябрь кунлари тиббиёт олий ўқув юртлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, ДМ “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази”, «Ўзмедимпекс» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларидан иборат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг делегацияси Франция соғлиқни сақлаш инновациялари ва бизнес форумида иштирок этди.

15.09.2023 | Янгиликлар

Республика тез тиббий ёрдам марказининг 2023 йил 15 сентябрдаги 35-сонли буйруғи ижросини таъминлаш,  мазмун моҳиятини чуқур англаш ва фаолиятда фойдаланиш мақсадида, РТТЁМ Фарғона вилояти филиалида "Грипп ва оғир ўткир респиратор инфекциялар профилактикаси, клиникаси, диагностикаси, даволаш ва  эпидемияга қарши чора-тадбирлар" мавзусида, филиал директорининг ўринбосари А.Абдурахмонов раислигида,  филиал маъмурияти, туман ва шахар бўлим мудирлари ҳамда ходимларига интерактив усулда семинар йиғилиши ўтказилди.